17 Sen, 2024
1 min read

Президент Андижон вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечириш, ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш режалаштирилган. Шунингдек, Президент Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлади.