Ishonch telefoni
Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига мурожаат, таклиф ёки шикоятингиз борми?
Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси»Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун ва “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ишонч телефони» (69-226-92-10) фаолиятини йўлга қўйди.
“Ишонч телефони” орқали қўнғироқларни қабул қилиш қоидалари:
— мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс “ишонч телефонига” қўнғироқ қилганда фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, юридик шахснинг номи, жавоб юбориладиган почта манзили ва боғланиш учун алоқа телефон рақами, шунингдек хабарнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотларни тақдим этиши шарт.
— “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаат мазмуни ва тақдим этган маълумотнинг махфийлиги кафолатланади
“Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш вақтлари:
— душанба-жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар (тушлик вақти: 13:00дан 14:00гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари).
“Ишонч телефони”га қолдирилган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.
Ёдда тутинг!
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига асосан Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.