29 May, 2024
1 min read

ИТСВ Туркманистон билан чегараолди савдо зонасини ишга туширишни тезлаштиради

ИТСВда бўлиб ўтган йиғилиш якунига кўра, масъул раҳбарларга Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ишга туширишни тезлаштириш бўйича вазифалар юклатилди. 28 декабрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Хоразм вилоятининг Шовот туманида «Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонаси — Савдо маркази»ни қуриш бўйича ишларнинг бориши муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар қилди ИТСВ матбуот хизмати. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг октябрда […]

1 min read

ҚҚС ставкасининг 12 фоизга туширилиши нархларга қандай таъсир қилади?

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҚҚСнинг 12 фоизга тушиши ортидан нархларнинг пасайишини «эҳтимолдан йироқ» деб атади. Унинг фикрича, компаниялар «солиқ ставкаси пасайишидан оладиган фойдани харидорларга бериши даргумон». Унинг айтишича, рақобатбардош бозорлардагина нархлар тушиши мумкин. Келгуси йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга тушириш нархларга таъсир қиладими? Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов берган […]

1 min read

Ўзбекистонда тергов ва суд жараёнида адвокатура институтининг роли оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакат ривожининг устувор йўналишларидан бири бўлган суд-ҳуқуқ соҳасидаги кейинги ўзгаришлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Мурожаатномада адвокатура институтини янада ривожлантиришга доир бир қатор ташаббуслар илгари сурилди. Аввало давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни «электрон танлаш» тизимини тўлиқ ишга тушириш зарурлиги таъкидланди. Мазкур тизимнинг аҳамияти шундаки, кўп ҳолларда […]

1 min read

Ҳокимларни лавозимига тайинлашнинг янги тартиби ишлаб чиқилмоқда

Адлия вазирлиги ҳокимларни лавозимига тайинлаш ва номзодини илгари суришни демократик тамойиллар асосида амалга оширишни таклиф қилмоқда. Вазирлик бу борада тегишли қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиққан. Унга кўра: – ҳокимликка номзодлар халқ депутатлари Кенгашларига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан сиёсий партия аъзолари орасидан таклиф этиш; – номзод аҳолини қийнаётган устувор муаммоларни ҳал этишга ҳамда […]

1 min read

Ўзбекистонда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш учун қанча маблағ ажратилгани маълум қилинди

Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан парламент назорати доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш масалалари бўйича ҳудудларда сенаторлар томонидан ўрганишлар олиб борилган. Президентнинг 2022 йил 25 октябрдаги қарорига кўра, […]

1 min read

My.gov.uz орқали қандай ҳужжатларни бепул олиш мумкин

Ягона порталда бепул олиш мумкин бўлган ҳужжатлар сони 240 тага етди. Давлат хизматларини кўрсатувчи My.gov.uz веб-сайти рўйхатдан ўтиши ва онлайн ариза юбориши керак. Баъзи сертификатлар автоматик равишда яратилади. Портал орқали олиш мумкин бўлган хизматлар рўйхати: Ягона порталдан бепул олиш мумкин бўлган ҳужжат ва маълумотлар сони 240 тага этди. Эндиликда фуқароларимиз шунча турдаги хизматлардан ҳеч қандай […]

1 min read

Давлат бюджети қонунига тайёргарлик аввалдан бошланган эди — Танзила Нарбаева

Аҳолининг муаммолари ҳудудлар кесимида ўрганилиб, натижада қўшимча 800 млрд сўм маблағлар ажратилиши белгиланди. «Сенатда давлат бюджети бўйича, Қонун расман киритилишини кутиб ўтирмасдан, тайёргарлик ишлари анча олдин бошланган. Бюджетни шакллантиришда Ҳукумат, вазирлик, идоралар, айниқса, ҳудудлар билан бевосита доимий иш йўлга қўйилган. Ҳудуд манфаатлари нуқтаи назаридан маҳаллий Кенгашларнинг ҳам фикри олинди» — деди Танзила Нарбаева. Сенат раисининг […]

1 min read

Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш IIВга ўтказилади

Олий Мажлис Сенатининг 27 декабрь кунги ўттиз олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, ушбу ҳуқуқий ҳужжатни кўриб чиқиш жараёнида сенаторлар йўлларда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари жамиятни хавотирга солаётганини қайд этиб, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича «Пулково» халқаро аэропортида уни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. 26 декабрь куни давлат раҳбари МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

1 min read

Шавкат Мирзиёев спортга оид янги қарорга имзо чекди

Ўзбекистон Президентининг «Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарорга кўра гимнастикани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланмоқда. Жумладан, гимнастика спорт турларининг аҳоли ўртасида оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш; – мактабгача ёшдаги болаларнинг гимнастика спорт турлари билан шуғулланишлари учун кенг имкониятларни яратиш […]