News Block
Fullwidth Featured
Саноқли кунлардан сўнг…
Бугун «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» номидаги вилоят истироҳат боғига кирган кишининг баҳри дили очилади. Табиатнинг бежирим нафосати оҳанрабодек маҳлиё этади. Албатта, бу вилоятимизда ўтказилиши режалаштирилаётган 63-Халқаро гуллар байрамига тайёргарлик таровати. Ушбу тантанага Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси жамоаси ҳам катта тайёргарлик кўрмоқда. Ўз ташаббуслари билан ажратилган худудга 40 минг туп, 18 турдан иборат […]
Фестивал яқин – меҳмонлар эса ҳозирдан ҳайратда.
Шу кунларда Наманган ва наманганликлар 63-бор ўтказилаётган “Гуллар фестивали”га тайёргарлик шукуҳи билан яшамоқда десак, муболаға бўлмайди. Таъкидлаш жоиз, фестивал довруғини эшитиб, боққа ҳозирдан меҳмонлар келиши бошланган. Хусусан, Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида Россия Федерацияси пойтахти – Москва шаҳридан келган бир гуруҳ сайёҳларни учратдик. Ўзини Алексей Бобилёв, Алла Соколова, Марина ва […]
Вилоят маркази катта байрам арафасида: Наманган халқаро аэропортидан марказий боққача гулларга бурканиши керак!
Наманганда ўтказиладиган анъанавий “Гуллар фестивали”нинг бу йилги мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тайёргарлик ишларининг боришини ўрганди. Якунда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида фестивалга дахлдор мутасаддилар иштирокида Ишчи гуруҳининг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фестивалга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб […]
63-халқаро “Гуллар фестивали” бошланишига саноқли кунлар қолди. Тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказида 63 – халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик жараёнларининг бориши билан танишди. Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар, йирик корхона, ташкилотлар учун ажратилган ер майдонларида табиий гуллардан турли кўринишда композиция ва декорациялар яратилмоқда. Бугун Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ташкилотлар […]
Хитой Халқ Республикасининг «China Mining ( Shanxi) Energy GroupCo.,LTD» компанияси Наманганга ташриф буюрди.
Хабарингиз бор, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация жорий йил январь ойида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрган эди. Жараёнда «China Mining ( Shanxi) Energy GroupCo.,LTD» компанияси билан 200 млн долларлик келишувга эришилган бўлиб, унга кўра Чуст туманида мис қазиб олиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Бугун Хитой Халқ Республикасининг «China Mining ( Shanxi) Energy GroupCo.,LTD» […]
Учқўрғон туманидаги Бўстон ҳамда Янгиер маҳаллаларида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғофиржан Жамалов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қурилиш ва коммунал соҳалар ташкилотлар раҳбарлари қатнашган мазкур сайёр қабул давомида 45 та мурожаат келиб тушди. Йўлларни таъмирлаш, электр, сув, газ, кадастр, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, бандлик ва бошқа масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.
Халқаро гуллар фестивалида дунё гуллари маданияти бенефиси
Айни пайтда 63-Халқаро гуллар фестивалига ҳозирлик якуний паллага кирган 19 майда бошланиб, 23 июнга қадар давом этадиган гўзаллик ва нафосат байрамида Ҳиндистон, Хитой, Голландия, Туркия, Озарбайжон ва Япония ва Корея давлатлари ўз гулчилари, гуллари ва гуллар билан безалган майдонлари билан иштирок этадилар. Ва албатта бу давлатлар эстрада хонандалари иштирокида маданий тадбирлар ҳам ўтади. жаноб Ситеш […]
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларидаги жиноятчилик аҳволи юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг апрель ойида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида жиноятчиликни жиловлаш, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур шаҳар-туманлар 15 та кичик ҳудудларга тақсимланиб, уларда «Ҳуқуқ-тартибот масканлари» фаолияти йўлга қўйилган эди. Бугун полковник Шухрат Алиев ҳузурида ўтказилган муҳокама йиғилишда, ўринбосарлар, соҳавий хизмат раҳбарлари, Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ИИБ бошлиқлари […]
Норин янада обод бўлади: вилоят раҳбарига янги лойиҳалар тақдим қилинди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Ҳаққулобод шаҳарчаси, “Янги тонг”, “Юқори Чўжа” ҳамда “Пастки Чўжа” маҳаллаларида амалга оширилиши режалаштирилган кўп қаватли замонавий уйлар қурилиши лойиҳаларини бирма бир муҳокама қилди. Ушбу концепцияга кўра, мазкур ҳудудларда замонавий кўп қаватли уйлар, маъмурий бинолар, ижтимоий инфратузилма объектлари, спорт майдонлари барпо этилиши […]
Май – далада техника тинмайдиган давр.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Норин туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда. Ўрганишлар «Пахтакор» ММТП ҳудудидан бошланди. Дастлаб «Ифтихор кийим саъноат» кластерига қарашли фермер хўжалиги дала майдонлари кўздан кечирилди. Ғўза чопиғи, ягоналаш ва ўғитлаш борасидаги агротехник тадбирлар мутахассислар томонидан тахлил қилинди. «Пахтакор» ММТП ҳудудидаги «Қобилжон Муштарий» фермер хўжалигида […]