07 Okt, 2024
1 min read

2023 йил 3 июль куни «Рақобат тўғрисида»ги қонун [ЎРҚ-850-сон] янги таҳрирда қабул қилинди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Янги таҳрирдаги Қонун 9 та боб ва 49 та моддадан иборат. Қонунни ишлаб чиқишда масъул идоралардан кўплаб эксперт ва мутахассислар иштирок этган. Қонунни ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари экспертларининг жами 38 та тавсияси инобатга олинди (шу жумладан Жаҳон банкининг 26 та, Европа тикланиш ва тараққиёт […]

1 min read

Имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ёшларга моддий ёрдам кўрсатилди

Янги Наманган туманида яшовчи имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ёшлар, камҳарж оилалар ҳолидан хабар олиниб, кўнгли кўтарилди. Оромгоҳ маҳалласининг Афросиёб кўчасида яшовчи болаликдан ногирон бўлган Довудхон Жалоловга замонавий ногиронлик аравачаси совға қилинди. Камола Салоҳиддинова ҳам болалигидан 2-гуруҳ ногирони, унга алоҳида эътибор ва парвариш керак. Туман ҳокими Камоланинг онаси билан суҳбат қурар экан, фарзанди саломатлигини тиклаш учун […]

1 min read

КОСОНСОЙ ТУМАНИ ОЛМАЗОР МАҲАЛЛАСИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Косонсой тумани электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан барқарор электр энергияси билан таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари давом этмоқда. Косонсой туман Олмазор устачилик бўлаги ходимлари томонидан «Олмазор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қуввати 250 кВА бўлган 35-сонли трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Бундан ташқари режага асосан жойларда янги тармоқ қуриш ишлари давом этмоқда. […]

1 min read

Ободлик ва фаровонлик сари

Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро,саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади. Дарҳақиқат, бугунги кунда тумандаги барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, наъмунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда. Хусусан, эрта тонгдан Наманган туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан йўл бўйлари тартибга келтирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, […]

1 min read

Ҳурматли қурувчи бунёдкорлар!

Аввало, сиз, қурувчиларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин дилдан табриклаймиз. Маълумки, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашда мазкур соҳа ходимлари – моҳир қурувчи ва меъморлар, механик ва мураккаб техникаларни бошқараётган инсонлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, қурилиш саноати вакиллари ва пудратчиларнинг меҳнати ҳамиша муҳим ўрин тутиб келади. Сизларнинг тимсолингизда шаҳар […]

1 min read

Namangan shahrida belgilanmagan hududlarga chiqindi tashlaganlarga qonuniy chora ko‘rildi

Prezidentimizning joriy yil 31 mayda qabul qilingan «Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasini transformatsiya qilish va vakolatli davlat organi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida»gi Farmon hamda “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarorda belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash bo‘yicha, Namangan viloyati prokuraturasi, Ekologiya va Ichki ishlar boshqarmalari hamda […]

1 min read

Фирибгарлар янги схема ўйлаб топишди

Энди мобил алоқа ёки мессенжер орқали қўнғироқ қилиб, фойдаланувчининг рақам бўйича (алоқа оператори билан) шартномаси тугаши ҳақида хабар беришади. Хизматни давом эттириш учун эса ҳаволани босиш орқали кодни олишингиз кераклигини айтадилар Бунда рақамга уланган барча пластик карталарга киришади ва бор пулларни ечиб олишади Дўстларингизни огоҳлантиринг

1 min read

iPhone 15 Pro USB-C билан чиқади: тармоққа смартфоннинг жонли фотолари сиздирилди

Apple янги iPhone 15 моделларини сентябрда тақдим этади. Интернетда смартфоннинг Pro версияси суратлари тарқалди. Сиздирилган фотоларга кўра, iPhone 15 корпуси зангламас пўлатдан ясалган iPhone 14 дан фарқли ўлароқ, енгилроқ ва мустаҳкамроқ 5 классдаги титандан ясалади. Бироқ шу туфайли телефон нархини камида 200 долларга қиммат бўлиши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, телефонда USB-C туйнуги, овоз созлаш тугмалари […]

1 min read

Таъмирлаш ишлари туфайли йўл ёпилади

Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига молик 4Р-117 автомобиль йўли билан Оромгоҳ кўчалари кесишган айланма ҳаракат ўрнида йўлнинг транспорт воситаларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида схемадаги шаклда чорраҳа ташкил этилмоқда. Ҳозирда бу ерда йўл қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли бугун, соат 09:00 дан 20:00 гача автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

1 min read

Йўллар таъмирланмоқда.

Йўлларни асфальтлаш жараёни автомобиль ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг равон ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан анчайин таъмирталаб бўлиб қолган марказий деҳқон бозори ҳудудидаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ жараён билан яқиндан танишди. Учқўрғон тумани кўчалари пешма-пеш таъмирланиб борилаётгани ободончилик ишларига жиддий эътибор қаратилаётганидан […]