Avgust 2022
Президент уч нафар Россия фуқаросини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
Президент Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл фуқароларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан бир гуруҳ Россия фуқаролари «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақида 29 август куни президент томонидан имзоланган фармонда назарда тутилган. Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир […]
ОТМ контрактларини тўлаш тўлиқ электронлаштирилди
Эндиликда, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди. Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади. Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини […]
Президентнинг ҳарбийларни уй билан таъминлаш бўйича қарори эълон қилинди
Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади. Хусусан: – ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот […]
Шахсга ўз ҳаёти ва мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади – Адлия вазири
Адлия вазири Русланбек Давлетов мулк ҳуқуқи масаласи ҳамда мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик ва хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини оширишга қаратилган Президент Фармони юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Вазирнинг таъкидлашича, адлия тизими мулк ҳуқуқи масаласига алоҳида эътибор билан қараб, уни ривожланишнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида қадрлаб келмоқда. «Аммо мулк ҳуқуқи йўналишида силлиқ ривожланяпмиз дея […]
Президентнинг янги фармони оммага эълон қилинди
«Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди. Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади: ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда: – ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга […]
Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга келди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга келди. У бу ерда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашувида иштирок этади. Учрашув бугун, 24 август куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Россия каби давлатлар делегациялари қатнашади. Шунингдек, Беларус вакили кузатувчи сифатида қатнашади.
Юртимизда ОТМга тест топширган абитуриентларнинг ярмидан кўпи ўтиш балини тўплай олмади
Жорий йилда 51,2% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларига таяниб ёзмоқда. Маълум қилинишича, жорий йилда 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тест топширган. Уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз янада оғирлашган. Ўтган йили 36% абитуриентлар 56,7 балл […]
“Uzbekistan Airways”ни хусусийлаштириш жараёни бошланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги «UzAirways» АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компаниясини қидирмоқда. Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаро авиацияси тармоғида активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган: ➖тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш; ➖табиий, молиявий, техник ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; ➖тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш. 2021 йил […]
Энди UZCARD банкоматларидан 200 минг сўмлик банкнотларни ҳам олиш мумкин
Ягона умумреспублика процессинг марказининг хабар беришича, UZCARD банкоматларида яқинда муомалага чиқарилган 200 минг сўм қийматига эга банкнотларни олиш («cash out’) имконияти қўшилди. Ҳозирда мазкур имкониятни барча UZCARD банкоматларида қўллаш устида иш борилмоқда, дейилган хабарда. Шунингдек, хабарда айтилишича, тез орада UZCARD банкоматларида янги банкнотларни нафақат олиш, балки киритиш («cash in») ҳам мумкин бўлади.
Ростов вилояти губернатори: Ўзбекистон муҳим стратегик ҳамкор
Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Россиянинг Ростов вилояти губернатори Василий Голубев билан учрашди. “Дунё” АА хабарига кўра, учрашувда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган. “Ўзбекистон муҳим стратегик ҳамкор. Сўнгги йилларда биз ҳамкорликнинг суръатини, яхши натижасини кўрдик ва муносабатларимизни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини аниқ тушунамиз”, – деди Василий Голубев. Ростов вилояти […]