1 min read
Саноқли кунлардан сўнг…
Бугун «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» номидаги вилоят истироҳат боғига кирган кишининг баҳри дили очилади. Табиатнинг бежирим нафосати оҳанрабодек маҳлиё этади. Албатта, бу вилоятимизда ўтказилиши режалаштирилаётган 63-Халқаро гуллар байрамига тайёргарлик таровати.
Ушбу тантанага Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси жамоаси ҳам катта тайёргарлик кўрмоқда.
Ўз ташаббуслари билан ажратилган худудга 40 минг туп, 18 турдан иборат ранго-ранг гуллардан ажойиб композиция яратмоқдалар.
Бошқарма жамоаси барча юртдошларимизни ушбу нафосат байрамига таклиф этади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси.