29 May, 2024
1 min read

Тадбиркорлар билан юзма-юз

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан 20 август-Тадбиркорлар куни этиб белгиланган. Ана шу сана олдидан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари билан турли учрашувлар ташкил этиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланади. Тўрақўрғон туманида ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Ғайратжон Сайдиев, вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи Одилжон Акбаров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари […]

1 min read

Учқўрғон туманида «БИР НУРОНИЙ – ЎН ЁШГА МАСЪУЛ» кўрик танлови ўтказилди

Маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларини жалб этиш, бу борада уларининг бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш, нуронийлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар билан ишлашда маҳаллалар ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик тобора кучаймоқда.

1 min read

Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича тадбир ташкил қилинди.

Бугун Наманган туманида диний вазиятни соғломлаштириш, радикализм ва мутаассибликни олдини олиш, туманда аниқланган ноқонуний «ҳужра»лар бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида тарғибот тадбирларини тизимли амалга ошириш, ноқонуний диний ўқишхонлик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан вазифа ва топшириқлар берилди. Йиғилишга тумандаги маҳаллаларнинг бешликлари, маҳалла аҳолиси, нуронийлар, «ҳужра» шароитида таълим берган шахслар жалб қилинди.

1 min read

Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилмоқда.

Куни кеча туман ҳокимининг сайёр қабулида мурожаат қилган фуқаролар масаласи жойига бориб ўрганилмоқда. Давлатобод маҳалласидаги фуқаролар кўп қаватли уйларни кириш қисмлари, фасадини таъмирлаш ва атрофларини ободонлаштириш юзасидан билдирган фикрлари тингланиб, шу жойнинг ўзида келтирилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.

1 min read

Ҳурматли ОАВ вакиллари! Вилоятимизда истиқомат қилувчи истеъмолчилар!

Бугун, 2023 йил 26 июль куни соат 17:00да Ҳудудий электр тармоқлари Наманган филиалининг биносида вилоят ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султанов ва коммунал идоралар раҳбарлари иштирокида Коммунал хизматлар: – электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таьминотидаги масалалар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Ушбу мулоқот бўйича юзага келган савол ва мурожаатларингизни масъул ходимларга  […]

1 min read

Божхона-тадбиркор таянчи! «SAODAT SANOAT SERVIS» МЧЖда сайёр учрашув.

Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи М.Салиев Наманган шаҳри Давлатобод тумани “Юксалиш” эркин саноат зонасида жойлашган “SAODAT SANOAT SERVIS” МЧЖга ташриф буюриб, сайёр учрашув ўтказди. Дастлаб, корхона раҳбари А.Мўминов томонидан ишлаб чиқариш жараёни яқиндан таништирди. Корхона 2014 йил ташкил топган бўлиб, замонавий технологиялари асосида кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона масъул ходимларига Божхона қўмитаси томонидан ишлаб […]

1 min read

ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамиша долзарб аҳамиятга эга. Айни кунларда тиббиёт муассасаларида  ўтказилаётган ҳисобот йиғилишларида жорий йил биринчи ярмидаги фаолиятга танқидий-таҳлилий ёндошган ҳолда келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида бўлиб ўтган анжуман ҳам ана шу мавзуга бағишланди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди […]

1 min read

Таълимга эътибор – келажакка эътибор

Мамлакатимизда таълимнинг бирламчи ва асосий бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизими қайта ислоҳ этиляпти. Ҳозирги кунда замонавий талабларга мос, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Биргина мисол, Косонсой туманидаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти анчагина абгор ҳолатда эди. Бу эса таълим-тарбия жараёнига ўз таъсирини ўтказмай қолмасди. Давлат раҳбарининг 465-сонли қарорига асосан айни дамда муассасани мукаммал таъмирлаш […]

1 min read

Ҳайъат йиғилишида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди

2023 йилнинг 6 ойида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар якунларига бағишланган навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унга бошқарма таркибий тармоқлар раҳбарлари, инспекторлар, шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқлари, давлат ижрочилар ҳамда ходимлар таклиф этилдилар. Ҳайъат йиғилишини бошқарма бошлиғи Б.Мирзаахмедов олиб борди. Таъкидландики, жорий йилнинг биринчи ярмида […]

1 min read

Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

Косонсой тумани марказидан олис ҳудудда бўлган «Бўстон» маҳалласида жойлашган 31-сонли мактаб филиалига янги бино қурилмоқда. Ҳудуд аҳолиси, ота-оналарнинг мурожаатларига асосан маънан эскирган ушбу мактаб биноси ўрнида Президентнинг 465-сонли қарорига асосан айни кунларда «Техноқурилиш» МЧЖ томонидан 160 ўринли янги бино қуриш ишлари давом этмоқа. Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг навбатдаги манзили ушбу объект бўлди. У қурилиш […]