Хитой Халқ Республикасининг «China Mining ( Shanxi) Energy GroupCo.,LTD» компанияси Наманганга ташриф буюрди.
Хабарингиз бор, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация жорий йил январь ойида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрган эди.
Жараёнда «China Mining ( Shanxi) Energy GroupCo.,LTD» компанияси билан 200 млн долларлик келишувга эришилган бўлиб, унга кўра Чуст туманида мис қазиб олиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Бугун Хитой Халқ Республикасининг «China Mining ( Shanxi) Energy GroupCo.,LTD» Ўрта Осиё бўйича лойиҳаларни амалга ошириш раҳбари LIU FANGJUAN хоним Наманган вилояти ҳокими қабулида бўлдилар.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Наманган вилоятида Хитой инвесторлари капитали иштирокида 67 та корхона фаолият юритмоқда.
Маълумот учун: Хитойга ташриф давомида 3,2 млрд. долларлик
32 та лойиҳалар юзасидан келишувга эришилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.