Aprel 2024
Наманган вилояти ИИБда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда марказий студиядан вилоят ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармалари, вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари, шунингдек, шаҳар-туман студияларидан туман ИИБ, туман ҳокимлиги, Миллий гвардия, ФВБ масъуллари иштирок этишди. Унда Наманган вилоят ҳудудида бу йилги Рамазон ҳайити байрамини муносиб ва юксак савияда ўтказиш, шунингдек, […]
Ўрганишлар натижасида Жиззахнинг 13 та туманида иқтисодий туртки берадиган янги имконият ва захиралар аниқлангани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари ушбу имкониятларни Зарбдор тумани мисолида тушунтириб, уларни ишга солиш учун 130 миллиард сўм ажратишга топшириқ берди. Масалан, туманда тадбиркорлар кўтарган муаммоларни ҳал қилиш орқали 5 мингта иш ўрни яратиш мумкин. “Зарбдор парранда” корхонасининг 12 та маҳалладаги 1 мингта хонадонга 1 миллион бош жўжа тарқатиб, аҳолини банд қилиш лойиҳаси шулар жумласидан.
Шу билан бирга, Жиззах вилоятида иқтисодиётни янги босқичга кўтариш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш учун мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаяпти. Вилоят ва туманлар раҳбариятининг бу борадаги фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Сўнгги уч йилда Жиззахда йиллик айланмаси 1, 10 ва 100 миллиард сўмдан юқори корхоналар кўпайгани билан ўрта корхоналар сонининг ўсиш суръати кутилганидек бўлмаяпти. Вилоят экин ерида етиштирилаётган маҳсулот бошқа вилоятларга нисбатан 2 баробар кам. Ҳудуд саноатининг 80 фоизи 3 та тармоқ – автомобилсозлик, тўқимачилик ва қурилиш материаллари ҳиссасига тўғри келади. Фармацевтика, чарм-саноат, металлургия, мебелчилик, электротехника […]
Сўнгги етти йилда Жиззахда ҳам катта ўзгаришлар бўлди.
Бу даврда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция, шу жумладан 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, 2,5 мингта янги корхона ишга тушди. Бу орқали 45 мингта янги доимий иш ўринлари яратилди. Тадбиркорлар 10,5 мингдан 20 минггача кўпайди. Бу – республика кўрсаткичидан 50 фоиз кўп. Ҳеч муболағасиз, Жиззахда қишлоқ хўжалигидан саноатга жуда катта сакраш бўлди, […]
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган улуғ айём – Рамазон ҳайити билан юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни табриклади. «Бугун яна бир муҳим сана – буюк саркарда бобомиз, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун», – деди Президент.
Наманган вилояти ҳокими ҳайит байрами олдидан меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олди
Наманган вилояти раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Абдулҳай Турсунов хонадонида бўлди. Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаб, ҳозирда “Фахрий имом” мақомига эга бўлган меҳнат фахрийсини ҳайит айёми билан қутланди, иш фаолияти давомида самарали хизматларига ташаккур билдирилди.