07 Okt, 2024
1 min read

«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди. Ҳукуматнинг [681-сон] қарори билан 29 ноябрь куни «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. Қарор билан: «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони билан — ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта […]

1 min read

Самарқандда Ўзбекистон — Россия ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди. 1−2 декабрь кунлари Самарқандда икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия учрашуви бўлиб ўтади. 30 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг […]

1 min read

Октябрь ойида ўзбекистонликлар сезган инфляция даражаси маълум қилинди

Жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентлар томонидан сезилган инфляция даражаси бироз пасайиб 14,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда. Белгиланган жавобларнинг ўртача қиймати 0,3 фоиз бандга ошди ва 11,9 фоиз атрофида шаклланди. Сўров иштирокчилари орасида инфляцияни 13-20 фоиз даражада ҳис қилганлар улуши ўтган ойга нисбатан 7 фоиз бандга кўпайди. Аксинча, […]

1 min read

Ўзбекистон парламенти депутатлари Германия Бундестаги тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти вакилларидан иборат делегация амалий ташриф билан Германияда бўлиб турибди. Қайд этилишича, 2 декабрга қадар давом этадиган ташриф 28 ноябрь куни бошланган бўлиб, жараён давомида мамлакат парламенти аъзолари Германия Бундестаги фаолиятини ташкил этиш тажрибаси, жумладан, унинг бошқаруви, илмий хизмати, доимий комиссиялари, парламент назорати ва […]

1 min read

Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТ йиғилишида иштирок этиш учун Польшага боради

30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТнинг ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Польшанинг Лодз шаҳрига ташриф буюради. 30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Лодз (Польша) шаҳрига ташриф […]

1 min read

Ўзбекистон ва Украина бизнес учун ўзаро имтиёзлар беришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев ва Украина элчиси Николай Дорошенко ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ишбилармон доираларига ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкони қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. Учрашувда турли соҳалардаги Ўзбекистон — Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама […]

1 min read

Қорақалпоғистонлик ишсиз ёшларга қуён боқиш учун субсидия ажратилади – лойиҳа

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низомга Қорақалпоғистонлик ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга оид бандлар қўшилмоқда. Унга кўра, Жамғарма маблағларидан, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга уй шароитида қуёнчиликни ташкил этиш учун субсидиялар […]

1 min read

Ўзбекистон президенти Россия Давлат Думаси раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, […]

1 min read

Ўзбекистон корхоналарида шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Шакар ишлаб чиқариш ҳажми, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 фоизга ошган. Ўзбекистонда октябрь ойида 52,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди. 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 48,6 минг […]

1 min read

Тошкентда хорижлик фуқаролар учун «Ўзбек мактаби» очилди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижлик фуқаролар учун «Ўзбек мактаби» очилди. Тайёрлов курсларида ўзбек тили ўрганувчилар хоҳишига кўра кичик, ўрта гуруҳларда ёки индивидуал тарзда ўргатилади. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижлик фуқаролар учун Uzbek school тайёрлов курслари мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати. Мактаб курсларида ўзбек тили ўрганувчилар […]