07 Okt, 2024
1 min read

Ўзбекистон ва Венгрия ҳаво қатнови тўғрисида ҳукуматлараро битим лойиҳасини келишиб олди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Венгрия авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ташкил этилди. Музокаралар чоғида икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш, тайинланган авиакомпанияларга парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқларни бериш ҳамда ҳаво қатнови тўғрисида ҳукуматлараро битим лойиҳаси якуний матнини келишиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунига кўра, тегишли […]

1 min read

Ўзбекистонда 1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Тиббиёт йўналишидаги талабаларни ишга жойлаштириш, ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш, «коробка» ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат бериш — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 ноябрдан кучга киради. Ўзини ўзи банд қилганлар рўйхати кенгаяди, энди «коробка» уйлар учун ҳам субсидия берилади, шифокорлар етишмаган ҳудудларда талабалар ишга олинади, кўп квартирали уйлардаги умумий […]

1 min read

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 78-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Мамлакат умумий рўйхатда Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдирди. 26 октябрь куни Ҳуқуқ устуворлиги индексининг (Rule of Law Index) навбатдаги натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон умумий рўйхатда Сербия, Албания, Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Индексни тузишда дунёнинг […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши президенти сўз эркинлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел музокаралари чоғида сўз эркинлигини таъминлаш масаласига тўхталиб ўтилди. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, бу борада Ўзбекистонда қилинаётган ишлар ҳақида гапирилди. Давлат раҳбари Ўзбекистон сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида Европа Иттифоқи билан амалга оширилаётган жуда яқин ва очиқ ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Ушбу йўналишдаги ишларнинг натижаларини баҳолаш ва оммавий […]

1 min read

Лондонда жадидларга бағишланган кўргазма очилди

26 октябрь куни Буюк Британия пойтахти Лондондаги Asia House галереясида Ўзбекистон драматургия санъати тимсоли Сара Эшонтўраева ва унинг жадид интеллектуал ҳаракати вакиллари билан алоқаси ҳақида ҳикоя қилувчи фотокўргазма очилди. «Ҳаёт ва таълим билан боғланган: Сара Эшонтўраева ва Ўзбекистондаги жадидчилик ҳаракати» деб номланган кўргазмадан Ўзбекистондан ташқарида илк бор намойиш этилаётган Эшонтўраевалар оиласи архивидан олинган 70 дан […]

1 min read

Ўзбекистон ва Германия ишбилармонлари ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболларини муҳокама қилди

Жорий йил 27 октябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида «Германия иқтисодиёти куни» конференциясида иштирок этди. Тадбирда Германия ва Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятининг 100 дан ортиқ вакиллари, инвесторлар, шунингдек, Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари раҳбарлари ва мутахассислари қатнашди. Конференцияни ўтказишдан мақсад ишбилармонлик алоқаларини янада кенгайтириш, икки томонлама савдони ривожлантириш, […]

1 min read

Йил охиригача 572 та маҳаллада тиббиёт пункти ташкил этилади

Президент 2 ойда 300 та маҳаллада тиббиёт пункти очиш бўйича топшириқ берди. Мартгача пунктлар оилавий поликлиникалардан 10 км узоқликдаги 272 та маҳаллада ҳам пайдо бўлади. Яна 640 та тез ёрдам машинаси харид қилинади. Қолаверса, шифокорларнинг маошини ошириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлат раҳбари Соғлиқни сақлаш […]

1 min read

Ўзбекистон доимий аҳоли сони бўйича МДҲда нечанчи ўринда бормоқда?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда бормоқда. 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 35,8 миллион кишини ташкил этган. Таҳлилларга кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида доимий аҳоли сонининг фоиздаги улуши: Россия – 51,3 фоиз; Украина – 14,6 фоиз; Ўзбекистон – 11,9 фоиз; Қозоғистон – 6,5 фоиз; Озарбайжон – […]

1 min read

Наманганда «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди

Наманганда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамонлари ва уларнинг оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари, зиёлилар ва ёшлар иштирок этди. Унда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо мазкур китоб-альбом ҳақида батафсил гапириб берди. Марказ ташаббуси билан «Маърифат» тарғиботчилар […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқини «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида давлатларни «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди. Президент мамлакатларнинг барқарор тараққиёти йўлида саммит форматидаги очиқ мулоқот тарафдори эканини таъкидлади. 27 октябрь куни Остонада ўтказилаётган биринчи «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқини «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирди. Бу ҳақда […]