63-халқаро “Гуллар фестивали” бошланишига саноқли кунлар қолди. Тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак.
1 min read

63-халқаро “Гуллар фестивали” бошланишига саноқли кунлар қолди. Тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказида 63 – халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик жараёнларининг бориши билан танишди.

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар, йирик корхона, ташкилотлар учун ажратилган ер майдонларида табиий гуллардан турли кўринишда композиция ва декорациялар яратилмоқда.

Бугун Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллар ҳозирга қадар бажарилган ишларини кўрсатиб, тақдимот ўтказдилар.

Вилоят раҳбари ҳар бир ҳудуд учун бириктирилган майдонларни бирма-бир кўздан кечириб, табиий гуллардан барпо этиладиган дизайнларни атрофлича ўрганди. Жараённи тезлатиш, бунда ижодий ёндашиш, аввалгиларига ўхшамаган, бетакрор, ўзига хос ландшафт дизайни яратиш лозимлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish