17 Sen, 2024
1 min read

Наманган вилояти ИИБда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда марказий студиядан вилоят ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармалари, вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари, шунингдек, шаҳар-туман студияларидан туман ИИБ, туман ҳокимлиги, Миллий гвардия, ФВБ масъуллари иштирок этишди. Унда Наманган вилоят ҳудудида бу йилги Рамазон ҳайити байрамини муносиб ва юксак савияда ўтказиш, шунингдек, […]

1 min read

Ўрганишлар натижасида Жиззахнинг 13 та туманида иқтисодий туртки берадиган янги имконият ва захиралар аниқлангани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ушбу имкониятларни Зарбдор тумани мисолида тушунтириб, уларни ишга солиш учун 130 миллиард сўм ажратишга топшириқ берди. Масалан, туманда тадбиркорлар кўтарган муаммоларни ҳал қилиш орқали 5 мингта иш ўрни яратиш мумкин. “Зарбдор парранда” корхонасининг 12 та маҳалладаги 1 мингта хонадонга 1 миллион бош жўжа тарқатиб, аҳолини банд қилиш лойиҳаси шулар жумласидан.

1 min read

Шу билан бирга, Жиззах вилоятида иқтисодиётни янги босқичга кўтариш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш учун мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаяпти. Вилоят ва туманлар раҳбариятининг бу борадаги фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Сўнгги уч йилда Жиззахда йиллик айланмаси 1, 10 ва 100 миллиард сўмдан юқори корхоналар кўпайгани билан ўрта корхоналар сонининг ўсиш суръати кутилганидек бўлмаяпти. Вилоят экин ерида етиштирилаётган маҳсулот бошқа вилоятларга нисбатан 2 баробар кам. Ҳудуд саноатининг 80 фоизи 3 та тармоқ – автомобилсозлик, тўқимачилик ва қурилиш материаллари ҳиссасига тўғри келади. Фармацевтика, чарм-саноат, металлургия, мебелчилик, электротехника […]

1 min read

Сўнгги етти йилда Жиззахда ҳам катта ўзгаришлар бўлди.

Бу даврда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция, шу жумладан 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, 2,5 мингта янги корхона ишга тушди. Бу орқали 45 мингта янги доимий иш ўринлари яратилди. Тадбиркорлар 10,5 мингдан 20 минггача кўпайди. Бу – республика кўрсаткичидан 50 фоиз кўп. Ҳеч муболағасиз, Жиззахда қишлоқ хўжалигидан саноатга жуда катта сакраш бўлди, […]

1 min read

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган улуғ айём – Рамазон ҳайити билан юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни табриклади. «Бугун яна бир муҳим сана – буюк саркарда бобомиз, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун», – деди Президент.

1 min read

Наманган вилояти ҳокими ҳайит байрами олдидан меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олди

Наманган вилояти раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Абдулҳай Турсунов хонадонида бўлди. Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаб, ҳозирда “Фахрий имом” мақомига эга бўлган меҳнат фахрийсини ҳайит айёми билан қутланди, иш фаолияти давомида самарали хизматларига ташаккур билдирилди.

1 min read

Шаҳарларда йўлларни сақлаш, қишки қаров ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ободонлаштириш идоралари зиммасида.

Бу вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун шаҳар ободонлаштириш бошқармаларини махсус техникалар билан жиҳозлаш лозимлиги таъкидланди. Йўл бўйида дарахт экиш ишларини ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб ташкил этиш, экилган дарахтларни сифатли парвариш қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Йўл соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий техникаларни бошқара оладиган мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи […]

1 min read

Ҳисоб-китобларга кўра, йўлларни нормал ҳолда ушлаб туриш учун йилига камида 15 триллион сўм маблағ керак бўлади.

“Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмайди. Шунинг учун биз ҳам бу ишларга хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт”, – деди Президент. Мисол учун, Европа Иттифоқида йўл хўжалиги соҳасида хусусий шериклик асосида сўнгги 10 йилда 120 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Бизда эса […]

1 min read

Давлатимиз раҳбари йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этиш таклифларини қўллаб-қувватлади.

Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган. “Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум. Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, […]

1 min read

Давлатимиз раҳбари йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди.

Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган. Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди. Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди. Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар […]