1 min read

Наманган вилояти ИИБда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда марказий студиядан вилоят ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармалари, вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари, шунингдек, шаҳар-туман студияларидан туман ИИБ, туман ҳокимлиги, Миллий гвардия, ФВБ масъуллари иштирок этишди.

Унда Наманган вилоят ҳудудида бу йилги Рамазон ҳайити байрамини муносиб ва юксак савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари давомида фуқаролар тинчлиги, жамоат ва йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар билан ишлаш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган масалалар масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнггида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан Рамазон ҳайити байрамида барча шаҳар-туманлардаги масжидларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш, фуқаролар учун етарлича шарт-шароит яратиш, транспорт воситаларининг тирбандлигини олдини олиш мақсадида вақтинчалик автотураргоҳлар ташкил этиш, ёнғинга қарши техника воситаларини яна бир бор кўрикдан ўтказиш бўйича масъулларнинг зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Fikr bildirish