23 Sen, 2024
1 min read

Тошкент метросининг барча станцияларида ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилади

Сенат Кенгаши мажлисида автовокзаллар, метро станциялари, бекатларда пандуслар йўқлиги, ногиронларга шароитлар яратилмагани, ҳожатхоналар, йўл инфратузилмалари ва кўприклар билан боғлиқ муаммолар кўриб чиқилди. Транспорт вазирлиги шароитлар келгуси икки йилда яратилишини маълум қилди. Келгуси икки йилда Тошкент метрополитенидаги станцияларнинг барчаси хатловдан ўтказилиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши учун шароитлар яратилади. Бу ҳақда 21 октябрь куни ўтказилган Сенат […]

1 min read

Жанубий Кореядан Тошкент ва Самарқандга янги авиапарвозлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

Сеул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бугун T’way Air авиакомпанияси катта вице-президенти Ким Хьюнг Йи билан учрашди. ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда икки давлат фуқароларининг ўзаро сайёҳлик ва хизмат сафарларига ортиб бораётган талабини қондириш мақсадида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида авиақатновларни ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Корея томонига Ўзбекистонда туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг стратегик […]

1 min read

Мўйноқдан Андижонгача 1500 км узунликдаги «яшил белбоғ» яратиш таклиф қилинди

Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси муаллифлари Мўйноқдан Андижонгача, яъни, 1500 км узунликдаги «яшил белбоғ» яратишни таклиф қилди. Уларнинг фикрича, буни амалга ошириш мумкин. Стратегияни амалга ошириш «яшил белбоғ»га туташ қишлоқларни ривожлантиришга ёрдам беради. Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқувчилари Ўзбекистоннинг «яшил белбоғини» яратиш концепциясини таклиф қилди. Бу ҳақда шанба куни ҳужжат тақдимотида […]

1 min read

Ўзбекистонда Миллий координаталар тизими жорий этилади

Ўзбекистон ҳудудида 2023—2025 йилларда Миллий координаталар тизими жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Отамуратов маълум қилди. Президент қарори билан 2023—2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди: 25 млн 169 минг гектар ер участкаларини ўлчаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш; 8 […]

1 min read

Депутатлар манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилиши кутилмоқда. Сешанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди ҳамда Сенатга юборилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш […]

1 min read

Президент — ИИОни «инсонпарвар ва халқчил тизим»га айлантириш ҳақида

Президент ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, барча жабҳалар қатори ИИО фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, «инсонпарвар ва халқчил тизимга» айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди. Президент шавкта Мирзиёев 25 октябрь — ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳанинг барча ҳарбий хизматчиларига табрик йўллади. «Халқимиз сизларни ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини […]

1 min read

Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича Қозоғистон етакчилик қилмоқда

Жорий йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойларида Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий давлатлар рўйхатида биринчи ўринни сақлаб қолди. Белгиланган даврда Ўзбекистоннинг озиқ-овқат импортининг умумий ҳажмида Қозоғистон маҳсулотларининг улуши 36,2 фоизни ташкил этди. Асосий талаб Қозоғистон […]

1 min read

Сентябрь ойида Ўзбекистонда қанча никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилди?

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг сентябрь ойида республика бўйича 3839 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 477 тага кўпайган. Ҳудудлар кесимида ажралишлар сони: — Қорақалпоғистон Р. – 178 та — Андижон вилояти – 409 та — Бухоро вилояти – 181 та — […]

1 min read

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда катта таркибда иштирок этади

Оғир атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби  5-16 декабр кунлари Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади. Мураббийлар штаби мазкур мусобақа учун 11 нафар спортчини танлаб олди. Бўлажак дунё биринчилигида атлетларимиз нафақат медаллар, балки Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун […]

1 min read

Ўзбекистон ва Россия қарийб 4 млрд долларлик лойиҳалар устида ишламоқда

Ўзбекистон ИТСВ ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги умумий қиймати қарийб 4 млрд долларлик 20 дан ортиқ лойиҳа устида ишламоқда. Россия Ўзбекистоннинг автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларининг ўз бозорига киришидан манфаатдор эканлиги билдирилди. 23 октябрь куни Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати. Йиғилишга Ўзбекистон […]