Ўзбекистонда Миллий координаталар тизими жорий этилади
1 min read

Ўзбекистонда Миллий координаталар тизими жорий этилади

Ўзбекистон ҳудудида 2023—2025 йилларда Миллий координаталар тизими жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Отамуратов маълум қилди.

Президент қарори билан 2023—2026 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди:

  • 25 млн 169 минг гектар ер участкаларини ўлчаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш;
  • 8 млн 200 мингдан ортиқ бино ва иншоотларни ўлчаш ва уларнинг электрон базасини яратиш;
  • 9370 та маҳалла чегараларини белгилаш;
  • 111 та тумандаги ер ресурсларини хатловдан ўтказиш;
  • 1665 та маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш кабилар шулар жумласидан.

Қарор билан, шунингдек, фазовий маълумотлар соҳасида қабул қилинадиган стандартлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади. Қарор билан қуйидаги ишларни бажариш белгиланди:

  • Геодезия ва картография соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишларини ташкил этиш;
  • 2023-2025 йилларда Ўзбекистон ҳудудида Миллий координаталар тизимини жорий этиш;
  • Давлат координаталар тизимидан (СК-42) Бутунжаҳон координаталар тизимига (WГС-84) ўтиш параметрларини ишлаб чиқиш.

Fikr bildirish