Туғилганлик ва никоҳни қайд этишда қоғозбозлик йўқ қилинади
1 min read

Туғилганлик ва никоҳни қайд этишда қоғозбозлик йўқ қилинади

Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда: -Туғилган чақалоққа тиббиёт муассасалари томонидан бериладиган QR-кодли маълумотнома ФҲДЁ бўлимларида бериладиган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади; – никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза бериш эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилади; – никоҳдан о’тиш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинмоқда; – никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун яшаш жойидаги оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон тизим орқали хабар бериш тартиби жорий этилади; – ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига адлия органлари ва муассасаларида бошқарув лавозимларда ишлаётган ходимларни тайинлаш мумкинлиги белгиланмоқда; – фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун ички ишлар органига ахборот тизими орқали сўровнома юбориш ва хулоса олиш тартиби жорий этилмоқда.

Fikr bildirish