Ўзбекистонда талабалар қачондан ётоқхонага жойлашиши мумкинлиги маълум қилинди
1 min read

Ўзбекистонда талабалар қачондан ётоқхонага жойлашиши мумкинлиги маълум қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Лазиз Мингишов талабаларни қизиқтирган мазкур саволга жавоб берди.

Унинг қайд этишича, талабалар учун ўқиш 5 сентябрдан бошланади. Ўша куннинг ўзида комиссия аъзолари талабаларни турар жой билан таъминлайди. Тегишли хулосалар асосида уларга йўлланмалар берилади. Талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича ҳужжатлаштириш амалга оширилади. 5 сентябрдан уларни қабул қилиш бошланади.

«Контракт асосида ўқишга тавсия этилган 1-курсларга ҳам ётоқхонанинг ойлик тўлови тўланганидан ва ҳужжатлаштирилганидан сўнг талабалар турар жойидан хона берилади»,- дейди у.

Fikr bildirish