Ўзбекистонга кўп капитал киритаётган давлатлар рейтинг эълон қилинди
1 min read

Ўзбекистонга кўп капитал киритаётган давлатлар рейтинг эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони маълум қилинди.

Унга кўра Россия ушбу кўрсаткич бўйича пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларни Туркия ва Хитой эгаллаган. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:

— Россия – 529 та

— Туркия – 225 та

— Хитой – 163 та

— Қозоғистон – 135 та

— Корея – 59 та

— Тожикистон – 51 та

— Қирғиз Р. – 38 та

— АҚШ – 25 та

— Германия – 25 та

— Озарбайжон – 21 та

— Туркманистон – 17 та

— бошқалар – 429 та

Fikr bildirish