3-9 октябрь кунлари Ўзбекистонда «Кексалар ҳафталиги» бўлиб ўтади
1 min read

3-9 октябрь кунлари Ўзбекистонда «Кексалар ҳафталиги» бўлиб ўтади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 26-сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9-октябр кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Fikr bildirish