Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди. Сўнгра…
1 min read

Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди. Сўнгра…

Музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди. Унда стратегик шерикликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Шунингдек, икки мамлакат муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланди.

Мирзиёевнинг Венгрияга икки кунлик расмий ташрифи тадбирларга бой ва сермаҳсул бўлди.

Ташриф якунлангач, Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Биринчи борт Тошкентга учиб келди.

Fikr bildirish