Ўзбекистонда китоблар нархлари бир ойда ўртача 1,4 фоизга ошди
1 min read

Ўзбекистонда китоблар нархлари бир ойда ўртача 1,4 фоизга ошди

2022 йилнинг сентябрь ойида газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари август ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,4 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу товарлари нархлари йил бошидан буён ўртача 26,3 фоизга ошгани кузатилган.

Шунингдек, 2022 йилнинг сентябрь ойида мактаб дафтари нархлари август ойига нисбатан ўртача 5,8 фоизга ошган.

А4 форматдаги қоғоз нархлари эса бир ойда ўртача 2 фоизга арзонлашган.

Fikr bildirish