Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради
1 min read

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда 18 октябр, сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон ТИВ раҳбари ўринбосари Нуран Ниёзалиев маълум қилди.

У, шунингдек, Қирғизистон Республикаси ташқи сиёсатида Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор вазифа эканлигини таъкидлаган.

«Шу сабабли Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров сайланганидан кейин дастлабки ташрифларидан бирини Тошкентга амалга оширди. Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи бўйича келишувга эришилган. Дипломатик каналлар орқали аниқ муддат белгиланмоқда. Ташкилий ва мазмуний қисмларни ишлаб чиқиш керак. Бир қатор икки томонлама шартномалар, меморандумлар, ҳаракатлар режаси, инвестиция лойиҳалари тайёрланмоқда, биз уларни Ўзбекистон томонига таклиф қилмоқчимиз», – дейди Нурлан Ниёзалиев.

Унинг қўшимча қилишича, ташриф вақти икки президентнинг иш графигига боғлиқ.

Fikr bildirish