Тарихга айланаётган иллат!
1 min read

Тарихга айланаётган иллат!

Сўнгги йилларда мамлакатимиз бўйлаб мисли кўрилмаган ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Қайси соҳага назар ташламайлик, ҳар бирида замон билан ҳамнафасликни кўришимиз мумкин. Ўз навбатида, Юртбошимиз олиб бораётган одилона сиёсат замирида бугунги кунга келиб, давлат хизматчиларининг фуқароларга нисбатан муносабати кескин ўзгарди ва ўзгаришда давом этмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек – “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” шиори амалда ўз натижасини беришга улгурди. Кеча шинамгина кабинетидан ташқарига чиқиш учун “қимматли вақти”ни қизғонган баъзи бир амалдор ва раҳбарлар бугун халқ ичида “яшамоқда”!

Бу каби янгиликлар ҳақида яна соатлаб фикр юритишимиз мумкин. Хуллас, ўзгаришларни санаб адоғига етолмайдиган замондамиз, азизлар! Бинобарин, кундан кун ўзгаришларга бойиб бораётган соҳаларда коррупция деган иллатга қарши курашиш ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021 йил 6 июлдаги имзоланган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилиб келинаётган ишлар сўзимизнинг яққол исботидир.

Кўплаб соҳа ва тизимлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимида ҳам коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, Агентлик директорининг 2021 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички идоравий ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 255-сонли буйруғига асосан қуйидаги норматив ҳужжатлар:

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича Сиёсати;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида контрагентларни текширишга оид Йўриқнома;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларига ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти ;

– Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши ички назорат Тузилмаси қабул қилинди.

Айни пайтда, Агентлик тизимида юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар орқали кенг қамровли ишлар амалга оширилган бўлиб, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳеч бир омил эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Алибек Эргашев,

Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи.

Fikr bildirish