Россиядан Ўзбекистонга авиачипталар нархи кескин тушиб кетди
1 min read

Россиядан Ўзбекистонга авиачипталар нархи кескин тушиб кетди

Россия туроператорлари ассоциацияси маълумотларига кўра, сентябрь охиридан бери авиачипталар нархи 4—10 баробарга арзонлашган. Бу ҳақда «Upl.uz»га таяниб, Forbes хабар бермоқда.

Россиядан Ўзбекистонга сентябрь охиридаги рейс нархи 11,7 миллион сўмдан бошланган. Бу Россияда қисман сафарбарликнинг бошланиши билан боғлиқ эди.

Бугунги кунга келиб чипталар нархи арзонлашди ва багажсиз 3,2 миллион сўмни, багаж билан эса 4,3 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Бунинг сабаби шундаки, Россиянинг кўплаб минтақаларида эълон қилинган сафарбарлик аллақачон якунланмоқда. Қолаверса, Россияни тарк этмоқчи бўлганлар буни аллақачон амалга оширган ва чипталарга бўлган талаб кескин камайган.

2022 йилнинг 21-сентябр куни Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик бошланганини эълон қилди, шундан сўнг юз минглаб россияликлар мамлакатни тарк этиб, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларига йўл олди.

Fikr bildirish