Ўзбекистон ва Туркия чегараларда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилади
1 min read

Ўзбекистон ва Туркия чегараларда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилади

Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия ҳукуматлари ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.

26 октябрь куни президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори [ПҚ-410-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия ҳукуматлари ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.

Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Fikr bildirish