Ўзбекистонда чегара олди ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилди
1 min read

Ўзбекистонда чегара олди ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилди

Ўзбекистонда чегара олди ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилди. Бу ҳақда 31-октябр куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан давлат чегарасини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.

ДХХ Чегара қўшинлари, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси вакиллари иштирок этган давра суҳбатида қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига турли жангари гуруҳлар кириб келишининг олдини олиш, мамлакатимиз сарҳадларининг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ва тезкор вазиятни узлуксиз назоратга олиш ишларини янада кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари билан ҳамкорликда жорий йил март ҳамда август ойларида барча чегарадош аҳоли масканларида «Чегара-тозалаш» тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилган.

Қўшни давлатларда юзага келаётган кескин ижтимоий-сиёсий вазиятнинг Ўзбекистонга таъсирининг олдини олиш, тезкор-криминоген ва ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини сақлаш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, турли кўринишдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги ходимларидан иборат 120 та «мобил гуруҳлар» фаолияти ташкил этилган.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари ходимлари билан ҳамкорликда чўпон, овчи ва ўрмон хўжалиги ходимларини жалб қилган ҳолда 2022 йилнинг ўтган даври давомида чегараолди, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудларда 2 154 маротаба развед-қидирув тадбирлари ўтказилган.

Fikr bildirish