Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида 2023 йилдан мактабларнинг 1-4 синфларида Финляндия таълим тажрибаси жорий қилинади
1 min read

Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида 2023 йилдан мактабларнинг 1-4 синфларида Финляндия таълим тажрибаси жорий қилинади

2023 йил 1 январдан 14 та ҳудуддан танлаб олинган мактабларнинг 1-4 синфларида Финляндия таълим тажрибаси жорий қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил январь ойидан жорий қилиниш кўзда тутилган фин таълими аппробациясида 4 мингдан ошиқ ўқувчи иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, таълим тизимига ўзгартириш киритиш мақсадида мурожаат қилган 6 мингга яқин ўқитувчи-педагог учун ҳам ҳудудлардаги малака ошириш марказларида ҳамда апробация ўтадиган майдончаларда алоҳида ўқув-машғулотлар ташкил этиб борилади.

Тажриба-синов ишларининг биринчи босқичи сифатида 139 та бошланғич синф ўқитувчиси учун 4-9 ноябрь кунлари махсус малака ошириш курслари Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Fikr bildirish