Халқаро экспертлар Ўзбекистондаги ҳозирги иқтисодий вазиятни қандай баҳолайди?
1 min read

Халқаро экспертлар Ўзбекистондаги ҳозирги иқтисодий вазиятни қандай баҳолайди?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти жамоаси II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида хорижий экспертлар орасида сўров ўтказди.

Форумда 900 нафар хорижлик меҳмон иштирок этди ва улардан 50 нафари Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида ўз фикрини билдирди. Танланган респондентлар сони ишончлиликни 95 фоиз даражасини таъминлайди. Йўл қўйилиши мумкин бўлган маргинал хатолик 13,5 фоиздан ошмайди.

Халқаро экспертлар Ўзбекистондаги ҳозирги иқтисодий вазиятни қандай баҳолайди?

Бу саволга жавоб бериш асносида экспертлар энг кўп «ўсиб бораётган», «очиқ», «имкониятлар», «қийин», «истиқболли», «барқарор» сўзларини ишлатди.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Берде ўз нутқида ЯИМ ҳажмининг 2022 йилда прогноз қилинаётган 5,3 фоизга, келаси йилда эса 4,5 фоизга ўсиши билан Ўзбекистон Европа-Марказий Осиё минтақасидаги 23 та давлат орасида энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бирига айланишини таъкидлади.

Ўзбекистонни янада ривожлантиришнинг асосий манбаларини нимада?

Бу саволга экспертлар IT, молия ёки технологиялар деб эмас, балки «инсон капитали», ундан кейин «инновациялар», «шаффофлик», «институтлар», «тўғридан-тўғри инвестициялар», «ҳамкорлик» деб жавоб беришди.

Форумнинг асосий ютуқлари нимада?

Меҳмонлар ишлатган энг кўп сўзлар — «нетворкинг», «ишонч», «очиқ мулоқот», «келишувлар», «контактлар», «режалар» бўлди.

Бундан ташқари, «ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, жадаллик, қарашларни аниқлаштириш ва қўшниларни бирлаштириш» жавоблари ҳам кенг ишлатилгани ушбу Форум минтақавий тадбирга айланиб бўлганлиги ҳақидаги фикрни яна бир бор тасдиқлайди.

Fikr bildirish