Ўзбекистонда АҚШнинг янги элчиси иш бошлади
1 min read

Ўзбекистонда АҚШнинг янги элчиси иш бошлади

Қайд этилишича, 15 ноябрь куни вазир ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди ва лавозимга тайинлангани билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама даражада ва C5+1 шаклида бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш, тўқимачилик, фармацевтика, энергетика, АКТ жабҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

Томонлар, шунингдек, Афғонистондаги вазият бўйича ҳам фикр алмашган. Ушбу мамлакатга халқаро ёрдамни кенгайтириш зарурлиги қайд этилган.

Жонатан Хенник 27 июль куни АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тасдиқланганди. Собиқ элчи Розенблюм АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланган.

Fikr bildirish