Ўзбекистон мактабларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи синфхоналар ташкил этилади
1 min read

Ўзбекистон мактабларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи синфхоналар ташкил этилади

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи алоҳида синф хоналари ташкил этилади. Бу ҳақда Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Халқ таълими вазирлигининг Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида институтда малака ошираётган мактаб директорлари учун семинар ташкил этилди. Тадбирда «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури асосида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги қарор мазмун моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида жорий этилиши мўлжалланаётган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги хонаси» ва «Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи майдон» эскиз лойиҳалари намойиш этилди. Мазкур лойиҳаларда мактаб ўқувчиларида ёшликдан йўл ҳаракати кўникмаларини шакллантириш ва бу орқали турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш кўзда тутилган.

Fikr bildirish