Йил давомида Ўзбекистондан 4 мингдан ортиқ маданий бойлик олиб чиқиб кетилиши олди олинди
1 min read

Йил давомида Ўзбекистондан 4 мингдан ортиқ маданий бойлик олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Ўзбекистон ҳудудидан 2022 йил давомида 4 050 дан ортиқ маданий бойликнинг олиб чиқиб кетилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунга қадар Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистонга оид, хорижда сақланаётган 9 мингдан ортиқ маданий бойликлар аниқланди. Улардан:

  • 2 341 таси археология ва этнографияга оид ашёлар;
  • 3969 та қўлёзма;
  • 969 та турли даврларга оид мумизматик ашёлар, яъни тангалар;
  • 986 та текстил маҳсулотлари;
  • 487 та мусиқий мерос;
  • 208 та миниатюра асарлари ҳисобланади.

1001 та қўлёзма асарнинг илмий тавсифини ўз ичига олган «Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри» номли илмий тадқиқотнинг 1-томи ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилди. Шу кунга қадар мазкур реестрнинг 2- ва 3-томлари ҳам нашрга тайёрланди. Уларга жами 2 200 га яқин қўлёзмага оид маълумот жамланган.

Fikr bildirish