Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионати финалида!
1 min read

Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионати финалида!

Қуддус шаҳрида шахмат бўйича терма жамоалар ўртасида ФИДЕ жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўзбекистон шахматчилари яримфиналда Ҳиндистонни мағлуб этишди, икки раундга кўра ҳисоб — 2:2 ва 2,5:1,5.

25 ноябр куни финал! Шахматчиларимиз Хитой терма жамоасига қарши дона суришади.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Абдималик Абдисалимов ва Ортиқ Нигматов ҳимоя қилишяпти. Жамоа сардори ва мураббийи — нидерландиялик Иван Соколов.

Ўзбекистонлик шахматчилар финалга қадар гуруҳда АҚШ (2,5-1.5), Исроил (2,5-1,5) ва Ҳиндистонни (3,5-0,5) мағлуб этиб, Полша (2:2) билан дурангга эришишди, фақат Озарбайжонга (1,5-2,5) ютқазишди.

Кеча, чорак финалда Украинани 2 та раунд (3:1 ва 2,5:1,5) якунига кўра таслим этишди.

Fikr bildirish