Ўзбекистон президенти Россия Давлат Думаси раисини қабул қилди
1 min read

Ўзбекистон президенти Россия Давлат Думаси раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда парламентлараро мулоқотлар жадал суръат касб этгани, Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида янги форматдаги — икки мамлакат парламентларининг палата ва қўмиталари раҳбарлари даражасида учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий қилингани алоҳида қайд этилди.

Янги ташкил этилган Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик фаолиятини ташкил этиш соҳасида тажриба алмашишни кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Давлат думаси матбуот хизматининг хабар қилишича, Вячеслав Володин, шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нуриддин Исмоилов ҳамда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева билан ҳам учрашди. Нуриддин Исмоилов билан учрашувда ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия регламенти имзоланди.

Fikr bildirish