Ўзбекистон Британия билан товар айирбошлашни кенгайтиради
1 min read

Ўзбекистон Британия билан товар айирбошлашни кенгайтиради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ўзбекистон—Буюк Британия савдо ва саноат кенгашининг 26-йиғилишида иштирок этиш доирасида мамлакатга ташриф буюрган Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги савдо бўйича комиссари Кенан Полео ҳамда Халқаро савдо вазирлиги бош директори Эндрю Митчелл билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон—Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Ўзаро товар айирбошлашни янада кенгайтириш, Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри Британия сармоялари ва илғор технологияларни жалб этишга тайёрлик билдирилди.

Fikr bildirish