АКТ вазирлиги 100-мактаб-интернатга компьютер жамланмаси топширди
1 min read

АКТ вазирлиги 100-мактаб-интернатга компьютер жамланмаси топширди

Бугун, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳридаги 100-мактаб-интернатига компьютер жамланмаси топширди.

Ушбу компьютер жамланмаларини топширишдан асосий мақсад – барча фуқароларимиз каби жисмонан нуқсони бор бўлган юртдошларимизга ҳам эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, ҳамма учун қулай, тенг дунё яратишда инновацияларнинг ролини ошириш, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, барча соҳа ва тармоқларда фаол иштирок этишини таъминлаш, жумладан, компьютер саводхонликларини ошириш орқали IT соҳасида етук мутахассис бўлишларига имкон яратиш, дейилади хабарда.

Ушбу топшириш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Жамшид Эгамбердиев, АКТ вазири маслаҳатчиси Камола Собирова, вазирлик масъул ходимлари ҳамда интернат ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Келгусида мактабда болалар учун замонавий IT синфхонаси яратилиши ҳамда киберспорт ва бошқа йўналишларда мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Fikr bildirish