Япониянинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
1 min read

Япониянинг янги элчиси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Такаши Хаторини қабул қилди.

Такаши Хатори Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. 5 декабрь куни у Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Вазир элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти йиғилиши ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Япониянинг Тошкентдаги аввалги элчиси Ёшинори Фужияма 2019 йилнинг ёзида ушбу лавозимда иш бошлаган эди.

Fikr bildirish