Талабалар харид қилинган авиа ва темир йўл чипталарини бепул алмаштиришлари мумкин
1 min read

Талабалар харид қилинган авиа ва темир йўл чипталарини бепул алмаштиришлари мумкин

9 январгача харид қилинган чипталар тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2023 йилнинг 18 январига қадар узайтирилди.
Шунингдек, 9 январгача харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади. Бундан ташқари, таътил узайтирилиши муносабати билан авиа ҳамда темир йўлларда қўшимча жой (рейс)лар ажратилади.

Fikr bildirish