Наманган вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6,6 % га ўсди
1 min read

Наманган вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6,6 % га ўсди

Вилоят статистика бошқармаси берган маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-декабрь ойларида Наманган вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 41 трлн. 098,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,6 % га ўсди.

ЯҲМ дефлятор индекси 2021 йилнинг мос давридаги нархларга нисбатан 112,8 % ни ташкил қилди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 13 млн. 864,4 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 4,3 % га юқоридир.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҲМ ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари:

Қурилиш – 110,3 %
Саноат – 109,4 %
Хизматлар – 107,1 %
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги -104,2 %ни ташкил этган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Наманган вилоятининг қўшган ҳиссаси 4,6 % га етди.

Fikr bildirish