Бош вазир ўринбосари О.Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошев бошчилигида Норин дарёсининг емирилган қисми мустаҳкамланмоқда
Наманган вилоятининг Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғи емирилган. Зудлик билан ФВВ ходимлари ФВДТ хизматлари куч ва воситалари билан ҳамкорликда дамбани тиклаш ишларига киришдилар. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди
Бош вазир ўринбосари О.Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошев бошчилигида дарёнинг емирилган қисмида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, ушбу тадбирларга 112 та махсус техника воситалари жалб этилган бўлиб, дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида 990 м³ харсангтош ва 765 м³ шағал ишлари амалга оширилди.
Вазият назоратга олинган ва дамбани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча воситалар етказиб берилмоқда.