Вилоятимиз раҳбари “Навбаҳор” вакиллари билан учрашди
1 min read

Вилоятимиз раҳбари “Навбаҳор” вакиллари билан учрашди

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов бугун “Навбаҳор” ПФК қароргоҳига ташриф буюриб, “Навбаҳор” ПФК вакиллари, жамоамиз мураббийлар штаби ва футболчилари билан учрашди.
Учрашув давомида вилоятимиз раҳбари “Навбаҳор” жамоаси ўтган мавсумда вице-чемпионлик унвонини қўлга киритиб, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасига эга чиққанлиги, Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса финалга қадар етиб борганлиги, янги мавсумда “лочинлар”нинг олдига янада юксак мақсадлар қўйилиши, 2023 йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида совриндорлар сафидан жой олиш, ОЧЛ “плей-офф”ида муваффақиятли иштирок этиб, гуруҳ баҳсларига йўл олиш вазифаси қўйилишини таъкидлади ҳамда янги мавсумда буни амалга оширишда омад ёр бўлишини тилади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Fikr bildirish