Фахрийлар саноат зонасида
1 min read

Фахрийлар саноат зонасида

«Уч авлод учрашуви» иштирокчилари «Баркамол авлод» ёшлар кичик саноат зонасида бўлдилар. Дастлаб «Master class dizayn» МЧЖда бўлиб бежирим поябзаллар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Лойиҳа қиймати қарийб 15 млрд. сўм бўлган корхона йилига 10 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Бунинг учун 300 нафарга яқин ҳунарманд ёшлар ишли бўлади.

Корхонада нуронийлар иш ўрганувчи ёшлар билан суҳбатлашдилар. Уларга ҳалол меҳнат, кетмас давлат эканини тушунтирдилар

Fikr bildirish