ТАДБИРЛАР ЎЗАРО УЙҒУНЛИКДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
1 min read

ТАДБИРЛАР ЎЗАРО УЙҒУНЛИКДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Наманган шаҳридаги Яккасада МФЙ “Обод маҳалла” дастури асосида чирой очиб бормоқда. 26-умумий ўрта таълим мактаби капитал реконструкция қилиниб, унга йўлдош бино сифатида қўшимча иншоот барпо бўлди. Бундан мамнун бўлган маҳалла фуқаролари мактаб жамоасига чинакам елкадош бўлдилар.

Умумхалқ байрами – Наврўз сайиллари ўқувчиларнинг икки хорижий тил ва битта касб эгаси бўлишдек эзгу мақсадларига уланиб кетди. Тадбирда иштирок этган Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Жамолов ва шаҳар сектор рахбарлари маҳалладаги “бешлик” ҳамда ўқитувчилар жамоасининг имконияти яхлит бўлсагина кўзланган маррага эришиш муқаррар эканлигини таъкидладилар.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Fikr bildirish