Наманганда спортнинг ҳар бир тури жадал ривожланмоқда
1 min read

Наманганда спортнинг ҳар бир тури жадал ривожланмоқда

«Наманганда спортнинг ҳар бир тури жадал ривожланмоқда. Бундай масканларнинг бунёд этилишида маҳалла, шу ҳудуд учун катта аҳамиятга эга. Спорт билан шуғулланган инсон ҳар томонлама баркамол бўлади», – Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Astral спорт-соғломлаштириш мажмуаси очилиш маросимида иштирок этди.

Давлатобод тумани Нуробод даҳаси, Қўқўмбой шохкўчаси барпо этилган ушбу мажмуанинг очилиши билан 15 киши ишли бўлди.

– Қурилиш ва жиҳозлаш ишларига қарийб 6 млрд сўм маблағ сарфладик. Ташрифчилар, клубнинг бўлажак аъзолари учун барча шароитларни муҳайё этганмиз. Мажмуа бир вақтнинг ўзида 170 шуғулланувчини қабул қила олади, – дейди мажмуа раҳбари Улуғбек Алиев.

Ушбу маскан Наманган ёшлари учун Наврўз айёмидаги ажойиб совға бўлди.

Fikr bildirish