Янги Наманган туманидаги 71-мактабга 540 ўринли қўшимча бино қурилмоқда
1 min read

Янги Наманган туманидаги 71-мактабга 540 ўринли қўшимча бино қурилмоқда

Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилмоқда.

Янги Наманган туманининг Атанган гузар маҳалласида жойлашган 71-мактабда синф хоналари етишмаслиги ўқувчиларга ноқулайликлар туғдираётган эди. Ҳозирда мактабда 540 ўринли қўшимча бино қурилмоқда.

Мактабнинг мавжуд биноси ҳам 540 ўринли бўлиб, ҳозирга қадар ўқувчилар сиғими 2,9 коеффициентга тўғри келаётган эди. 4 млрд 700 минг сўм эвазига бунёд этилаётган янги ўқув биноси ҳам ушбу даргоҳда билим олувчиларнинг сифатли таълим олишига хизмат қилади.

Қурилиш ишлари туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Fikr bildirish