1 min read

Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича тадбир ташкил қилинди.

Бугун Наманган туманида диний вазиятни соғломлаштириш, радикализм ва мутаассибликни олдини олиш, туманда аниқланган ноқонуний «ҳужра»лар бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида тарғибот тадбирларини тизимли амалга ошириш, ноқонуний диний ўқишхонлик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан вазифа ва топшириқлар берилди.

Йиғилишга тумандаги маҳаллаларнинг бешликлари, маҳалла аҳолиси, нуронийлар, «ҳужра» шароитида таълим берган шахслар жалб қилинди.

Fikr bildirish