iPhone 15 Pro USB-C билан чиқади: тармоққа смартфоннинг жонли фотолари сиздирилди
1 min read

iPhone 15 Pro USB-C билан чиқади: тармоққа смартфоннинг жонли фотолари сиздирилди

Apple янги iPhone 15 моделларини сентябрда тақдим этади. Интернетда смартфоннинг Pro версияси суратлари тарқалди.

Сиздирилган фотоларга кўра, iPhone 15 корпуси зангламас пўлатдан ясалган iPhone 14 дан фарқли ўлароқ, енгилроқ ва мустаҳкамроқ 5 классдаги титандан ясалади. Бироқ шу туфайли телефон нархини камида 200 долларга қиммат бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бундан ташқари, телефонда USB-C туйнуги, овоз созлаш тугмалари тепасидаги янги Аction Button тугмаси кўзга ташланган. Тахминларга кўра овозсиз режим тугмасига бир қатор бошқа қўшимча функциялар ҳам юкланади.

Fikr bildirish