Имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ёшларга моддий ёрдам кўрсатилди
1 min read

Имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ёшларга моддий ёрдам кўрсатилди

Янги Наманган туманида яшовчи имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ёшлар, камҳарж оилалар ҳолидан хабар олиниб, кўнгли кўтарилди.

Оромгоҳ маҳалласининг Афросиёб кўчасида яшовчи болаликдан ногирон бўлган Довудхон Жалоловга замонавий ногиронлик аравачаси совға қилинди.

Камола Салоҳиддинова ҳам болалигидан 2-гуруҳ ногирони, унга алоҳида эътибор ва парвариш керак. Туман ҳокими Камоланинг онаси билан суҳбат қурар экан, фарзанди саломатлигини тиклаш учун барча керакли чоралар
кўрилишини таъкидлади, беморга хонадонни таъмирлаш ва тиббий назорат учун моддий кўмак ваучери топширилди.

Шу куни алоҳида кўмак ва парваришга муҳтож Хадича Ғофурова, Мадина Хайдарова хонадонига ҳам борилди, уларга моддий ёрдам ваучери берилди.

Бундай саховат ва кўмакдан севинган кўнгли ярим инсонлар йўқловчиларга табассум ила миннатдорчилик билдириб, дуога қўл очишди.

Fikr bildirish