23 Sen, 2024
1 min read

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилди

1 декабрдан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади. Субсидияга талабгорларни танлаб олишда маълумотлар subsidiya.idm.uz дастурида йиғилади. 1 декабрдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади. Ҳукуматнинг 14 октябрдаги аҳолига […]

1 min read

Прокурорлар «ҳар бир сўм» ўз ўрнида ишлатилишини таъминлаб, назорат қилиши лозим — Президент

Кеча 17 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллалар инфратузилмасига ажратилаётган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 11 октябр куни маҳаллаларда аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда халқимизни қувонтирган, одамлар манфаатига қаратилган жуда кўп янгиликлар айтилганди. Жумладан, бу йилнинг қолган икки ойида 5 минг 284 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга […]

1 min read

Вазирлар ва қўмита раҳбарлари ўринбосарлари туманларга ҳоким этиб тайинланди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов Нурободга, фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азизбек Латифжонов Пахтаободга ва монополияга қарши курашиш қўмитасида раиси ўринбосари Бекзод Умматов Асака туманига ҳоким этиб тайинланди. Халқ депутатлари кенгашлари тамонидан Нуробод, Пахтаобод ва Асака туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сирожиддин Бердиқулов […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев 20−21 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Шавкат Мирзиёев 20−21 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади. Икки мамлакат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилади. Шунингдек, президент ҳафта давомида маҳалла инфратузилмаси, маъмурий ислоҳотлар ва қишлоқ хўжалиги борасида муҳокамалар ўтказади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш режасини маълум қилди. Хусусан, 17 октябрь куни маҳаллаларнинг инфратузилмаси ривожига ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат […]

1 min read

Ўзбекистонда китоблар нархлари бир ойда ўртача 1,4 фоизга ошди

2022 йилнинг сентябрь ойида газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари август ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,4 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди. Қайд этилишича, ушбу товарлари нархлари йил бошидан буён ўртача 26,3 фоизга ошгани кузатилган. Шунингдек, 2022 йилнинг сентябрь ойида мактаб дафтари нархлари август ойига нисбатан ўртача 5,8 фоизга ошган. А4 форматдаги […]

1 min read

USAID таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча $5,35 млн ажратди

USAID томонидан қўшимча ажратилган $5,35 млн грант Халқ таълими вазирлиги билан инглиз ва ўзбек тиллари, математика ва IT фанларни ўқитишни такомиллаштириш, шунингдек, 8−11-синф ўқувчиларига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни қўллаб-қувватлайди. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан мавжуд Таълим тизимини ривожлантиришда кўмаклашиш грант шартномасига (DOAG) қўшимча 5,35 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда […]

1 min read

Наманганда илк бор халқаро асал фестивали бўлиб ўтади

28–30 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Aфсоналар водийси” истироҳат боғида Биринчи Наманган халқаро асал фестивали ўтказилади. Фестивал Туризм ва маданий мерос вазирлиги Наманган вилояти Бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилмоқда. Фестивал давомида 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик асаларичилар ўз маҳсулотларини намойиш этади. Шунингдек, тадбир иштирокчилари асал маҳсулотлари, асаларичилик, асал йиғиш ва асалари уйлари ҳақида барча маълумотларни билиб олиш, қолаверса, асал мумидан малҳам ишлаб […]

1 min read

Ғалаба муборак мингбулоқликлар!

Мингбулоқ пахтакорлари 2022 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажариб, куч-ғайрат ва шижоат, миришкорлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилди. Бу йилги мавсумда тумандаги 312 та фермер хўжалиги 44940 тонна пахта ҳосилини етиштириш бўйича Art Soft Holding кластери билан шартнома имзолаган. Бугун улар режани 100,57 фоизга бажариб, ҳозиргача 45 196 тонналик хирмон кўтарди. Пахта […]

1 min read

Ўзбекистон МДҲ давлатларини ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида ўзаро савдо йўлидаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш ва янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантиришга чақирди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг I конгрессини келаси йили Ўзбекистонда ўтказишни ҳам таклиф қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати. Давлат раҳбари ўз нутқида жаҳондаги […]

1 min read

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланган яна 38 киши оиласи бағрига қайтарилди

Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланган яна 38 киши оилалари бағрига қайтарилди. Улар Жўқорғи Кенгес раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари асосида ҳибсхонадан чиқарилди. Аввалроқ 34 нафар гумондор ҳам озодликка чиқарилганди. 14 октябрь куни Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларда гумон қилинган 22 нафар фуқаро Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисининг сўрови ҳамда депутатлик кафолатлари ҳамда шахсий дахлсизлик тамойили асосида уйларига қайтарилди. […]